Жамият | 20:58 / 24.03.2017
13079
1 дақиқада ўқилади

Жон Кеннедининг Ҳитлер ҳақида ёзиб қолдирган кундалиги аукционга қўйилди

Фото: Getty Images

АҚШнинг 35-президенти Жон Кеннедининг тутган кундалиги Бостондаги RR аукционига қўйилди. Унда президент фашистлар раҳбари Адольф Ҳитлер ҳақида ёзиб қолдирган. 

Американинг Time журналида хабар берилишича, 28 ёшли Кеннеди Ҳитлер ҳақида 1945 йил ўзининг урушдан сўнг Европага газета мухбири сифатида уюштирган сафарида ёзиб қолдиради. Ўша вақтда у етакчининг Бавариядаги икки қароргоҳи - Бергхоф ва Кельштайнхаусда бўлади.

"Унинг ўз юртига нисбатан чексиз салоҳияти дунё тинчлигига таҳдид солади. Ҳитлернинг ҳаёт йўли, ўлими келажакда фақат янада чуқурлашиб борувчи сирли ҳикояга айланган. Унда шундай ҳислатлар бўлганки, бежизга афсоналар яратилмайди", - деб ёзади Кеннеди. 

Айни дамда кундалик Дердр Хендерсонга тегишли бўлиб, у Кеннеди Массачусетс штатининг сенатори бўлган вақтда ёрдамчи бўлган. 

Аукцион 26 март куни ўтказилади. Экспертларнинг айтишича, лотнинг нархини 200 минг долларга баҳолашмоқда. 

Мавзуга оид