Жаҳон | 17:12 / 11.02.2025
4041
2 дақиқада ўқилади

Кеннедига суиқасд иши бўйича 2400 га яқин янги ҳужжат топилди

Улар ўта махфий ҳисобланади ва ҳеч қачон ошкор этилмаган.

Фото: EPA

АҚШ Федерал тергов бюроси (ФТБ) собиқ президент Жон Кеннедининг ўлдирилиши билан боғлиқ 2400 га яқин махфий ҳужжатни топди, деб хабар берди Axios.

Нашрнинг ёзишича, ФТБ илгари уларни таҳлил қилиш ва чоп этиш учун масъул комиссияга топширмаган. Ҳужжатлар тергов давомида тузилган 14 минг бетлик жиноий иш тафсилотларининг бир қисмидир. Улар ўта махфий ҳисобланади ва ҳеч қачон ошкор этилмаган.

Кеннеди иши бўйича материалларнинг энг катта онлайн архивига эга Mary Ferrell жамғармаси вице-президенти Жефферсон Морли бу фактни «муҳим воқеа» деб атади ва бу ФТБ суиқасд ҳолатларини ўрганишдаги жиддийлигини кўрсатишини таъкидлади.

Аввалроқ, 23 январ куни АҚШ президенти Доналд Трамп Жон Кеннеди ўлдирилиши билан боғлиқ ҳужжатларни махфийликдан чиқариш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди.

Фармонга кўра, нафақат Кеннедининг ўлдирилиши билан боғлиқ материаллар, балки унинг укаси Роберт Кеннеди, шунингдек, Мартин Лютер Кинг ўлимига оид ҳужжатлар ҳам оммага ошкор қилиниши керак.

АҚШ 35-президенти Жон Кеннеди 1963 йил 22 ноябрда Далласда (Техас штати) ўлдирилган. У очиқ лимузинда кетаётиб, милтиқдан ўқ еб, ҳалок бўлди. Расмий тергов қотил Ли Ҳарви Освалд эканини эълон қилди, у ёлғиз ҳаракат қилгани айтилди. Бироқ, бу жиноятда бошқа шахслар ёки гуруҳларнинг иштироки ҳақида кўплаб фитна назариялари мавжуд.

Кеннеди ўлими билан боғлиқ тергов ҳужжатлари 2017 йилда ошкор қилиниши лозим эди. Аммо Трамп президентлигининг биринчи муддатида бу жараённи МРБ тавсиясига кўра кечиктирди. Ҳужжатлар ҳамон махфийлигича қолмоқда.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти