Жаҳон | 21:28 / 24.03.2025
4207
2 дақиқада ўқилади

Трамп Жон Кеннеди қотилида «ёрдамчилар бўлганини» айтди

АҚШ собиқ президенти Жон Кеннедининг қотили якка ўзи ҳаракат қилган деб ҳисобланади. Аммо Трамп буни инкор қилмоқда.

Фото: Getty images

Жон Кеннеди қотилида «ёрдамчилар бўлган», деди АҚШ президенти Доналд Трамп радиобошловчи Клэй Трэвис билан суҳбатда.

Журналист Трампдан 1963 йилда АҚШ президенти Жон Кеннедининг ўлдирилиши бўйича Федерал қидирув бюросининг (ФҚБ) илгари махфий бўлган ҳужжатлари ҳақида сўради.

«Сиз бу ҳужжатларни махфийликдан чиқаришни буюрдингиз. Ҳали ҳам Освалд Кеннедини ўлдирган деб ўйлайсизми?» сўради радиобошловчи.

«Ҳа, мен ҳар доим шу версияни ёқлаганман. Лекин, албатта, унга ёрдам беришган», деди Трамп.

Шу билан бирга, Америка президенти Кеннеди ўлими тергови билан боғлиқ ошкор қилинган ҳужжатларни «таъсирли эмас» деб атади. У, шунингдек, Кеннеди қотилининг шериклари борлиги ҳақида ҳеч қандай далил келтирмади.

1963 йил ноябрь ойида Жон Кеннеди Далласда президент кортежи шаҳар бўйлаб кетаётганда ўлдирилди. Полиция собиқ ҳарбий Ли Ҳарви Освалдни ҳибсга олди ва айблади. Суиқасдни тергов қилган Уоррен комиссияси Освалд ҳақиқатан ҳам жиноятда айбдор эканлигини ва якка ўзи ҳаракат қилганини очиқлади.

Шунга қарамай, Америка Қўшма Штатларида Кеннедининг ўлдирилиши ҳақида ҳали ҳам бир қанча фитна назариялари мавжуд. Масалан, унинг жияни Роберт Кеннеди президентнинг ўлимида Марказий разведка бошқармаси (CIA) алоқадорлигини даъво қилган.

АҚШ Миллий архиви Доналд Трампнинг 23 январдаги буйруғидан сўнг, 19 март куни Кеннеди ўлими тергови бўйича 1123 та ҳужжатни эълон қилди. Америка президенти жами 80 минг саҳифага яқин янги маълумотлар ошкор этилишини маълум қилди. У, шунингдек, президент укаси Роберт Кеннеди ва ижтимоий фаол Мартин Лютер Кинг ўлдирилиши билан боғлиқ ҳужжатларни ҳам махфийликдан чиқаришни буюрган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди