Жаҳон | 08:03 / 25.03.2017
3331
1 дақиқада ўқилади

Буюк Британияда вертолёт фалокатга учради

Буюк Британиянинг Беркшир графлигида вертолёт фалокатга учради. Вертолёт Рединг шаҳри яқинида Темза дарёси бўйига қулаган. Бу ҳақда маҳаллий полицияга иқтибос келтирган ҳолда Daily Express нашри хабар бермоқда

Полиция вакилларининг айтишича, воқеа жойига полициячилар ва фавқулодда хизматлар ходимлари чиқишган. Воқеа юз берган ҳудуд ўраб олинган.

Маълум қилинишича, вертолёт ичидан 2 киши мустақил равишда чиқиб кела олган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид