Байден: АҚШ президенти бўлишга кўпроқ мен лойиқ эдим
АҚШнинг собиқ вице-президенти Жо Байденнинг фикрича, агар у АҚШ президенти сайловларида иштирок этганда Дональд Трампни мағлуб этган бўларди. Бу ҳақда The Hill нашри хабар бермоқда.
"Мен президентликка номзодимни қўйишни режалаштиргандим ва ўтган праймериз жуда оғир бўлган бўлса ҳам, мен уни ютишим мумкин эди", деб айтди Байден Нью-Йорк штатидаги Гамильтон шаҳрида жойлашган Колгейт университетидаги нутқида.
Унинг айтишича, агар Демократлар партияси унинг номзодини илгари сурганда унда сайловларда ютиш учун етарлича асос бор эди.
"Мен президент эмаслигимдан афсусдаманми? Ҳа. Мен бу лавозимга ҳаммадан ҳам лойиқроқ эдим", деб айтган Байден.
Байден касалманд бўлган ва кейинчалик саратондан вафот этган ўғли Бо билан кўпроқ вақт ўтказиш зарурияти сабабли президентлик сайловларида иштирок этмасликка қарор қилганди.
Мавзуга оид
21:45 / 13.11.2024
Трамп Оқ уйда Байден билан учрашди
08:19 / 11.11.2024
Байден республикачиларни Украинага ёрдам беришга кўндирмоқчи
20:42 / 09.11.2024
Оқ уй Трампнинг сайловлардаги ғалабасидан кейин Украинага ҳарбий ёрдам юборишни тезлаштирди
08:31 / 08.11.2024