ЕИ норозилик акцияларида ушланганларни зудлик билан қўйиб юборишга чақирмоқда
Европа иттифоқи Россия ҳукуматини якшанба куни Россия шаҳарлари бўйлаб ўтказилган, олдиндан келишилмаган норозилик акцияларида қўлга олинганларни "зудлик билан озод этиш"га чақирмоқда
Якшанба куни Москвада мухолифатчи Алексей Навальний томонидан ташкиллаштирилган келишилмаган норозилик акциялари ўтказилди. Илгарироқ Москва ҳокимияти пойтахт марказида 26 март куни намойиш ўтказишга рад жавоби бериб, намойишчиларга Сокольники ёки Люблинодаги ҳудудларни тавсия этишган эди, бироқ мухолифат буни рад этган. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Москва марказидаги кўчага инсонларни чиқишга чорлаш фитнадан бошқа нарса эмаслигини таъкидлаган. Пойтахтда ўтган норозилик акциялари давомида полиция томонидан қўлга олинган намойишчилар сони мингдан ортган. Акция давомида полициячилардан бири бошидан жароҳатланган.
"Биз Россия ҳокимиятини ўз зиммасига олган йиғилишлар, митинглар ва намойишлар ўтказиш эркинлиги ҳуқуқлари борасидаги халқаро, Европа Кенгаши ва ЕХҲТ мажбуриятларига тўлиқ риоя қилишга чақирамиз. Шунингдек, кечиктирмасдан тинч намойиш қатнашчиларини қўйиб юборишга ундаймиз", — дейилади Европа ташқи сиёсат хизмати расмий сайтида чиққан баёнотда.
Баёнотга кўра, Россия Федерациясидаги полицияларнинг хатти-ҳаракатлари "Россия Федерацияси Конституциясида белгилаб қўйилган базавий ҳуқуқларни рўёбга чиқаришда тўсқинлик қилган". Илгарироқ, АҚШ давлат департаменти ҳам келишилмаган акция давомида ҳибсга олишларни қоралаган.
Акция ўтишидан олдинроқ Россия ИИВ Москва шаҳри бўйича бош бошқармаси москваликларни олдиндан келишилмаган акцияда иштирок этишдан қайтариб, хавфсизлик учун жавобгарлик акция ташкилотчилари зиммасига юклатилиши ва улар бундан расман огоҳлантирилганлигини билдириб ўтган эди.
Мавзуга оид
13:40 / 21.10.2024
Тбилисида Европа тарафдорлари митингида ўн минглаб кишилар қатнашди
07:54 / 31.07.2024
Венесуэла мухолифати сайлов якунлари бўйича янги митингларни ваъда қилмоқда
16:59 / 15.07.2024
«Шифокор буни мўъжиза деб атади» — Трамп суиқасддан қандай омон қолгани ҳақида
10:41 / 13.06.2024