Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон яна 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб мундиалга энг яқин терма жамоалардан бирига айланди
Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи А гуруҳидаги рақиблари Эрон ва Хитой терма жамоалари 7-турда ўзаро тўқнашди.
Теҳрондаги “Озоди”майдонида бўлиб ўтган ўйинда Эрон терма жамоаси кичик – 1:0 ҳисобида устун келди. Учрашувдаги ягона голга 46-дақиқада Меҳди Тареми муаллифлик қилди.
Мазкур учрашувдан кейин Эрон терма жамоаси 17 очко билан А гуруҳида пешқадамликни мустаҳкамлаб олди. Эътиборли жиҳати Карлос Кейруш шогирдлари гуруҳдаги аввалги 6 турдан 5 ўйинда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган, яна бир учрашувда 0:0 ҳисоби қайд этилган. Хитой термаси эса 5 очко билан ҳозирча сўнгги – 6-ўринга пастлади.
Аввалроқ А гуруҳдаги бошқа рақиблар – Жанубий Корея терма жамоаси Сурияни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратгани ҳақида хабар берилганди.
ЖЧ–2018 саралаши, 7-тур
Эрон – Хитой 1:0
Гол: Меҳди Тареми (46)
Огоҳлантиришлар: Иззатуллоҳ (37), Шожаи (39), Жаҳонбаҳш (61)
Мавзуга оид
11:06
АҚШ–Эрон ўртасидаги кескинлик сабаб нефт нархлари ошяпти
16:17 / 11.02.2026
Нетаняҳу яна АҚШга келяпти: “Эрон масаласи” кун тартибида
09:21 / 11.02.2026
Трамп Эронга “жуда қаттиқ чоралар” ва яна бир авиаташувчи билан таҳдид қилмоқда
08:22 / 09.02.2026