Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияликларнинг ярми Brexit бошлангандан мамнун бўлмоқда
Британияликларнинг ярми Буюк Британиянинг Европа Иттифоқи таркибидан чиқиши жараёни бошлангандан хурсанд бўлмоқдалар. Бундан Sky News телеканали томондан 29 мартда ўтказилган сўровнома натижалари дарак бермоқда.
29 март куни Британия бош вазири Тереза Мэй Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиш жараёнини расман бошлади. У Европа кенгаши раҳбари Дональд Тускга бу ҳақдаги тегишли билдириш хатини ўз вакили орқали топширди.
"Бизнинг бугунги кундаги сўровномамиз Brexit бошлангандан ҳар иккинчи британиялик хурсанд эканлигини, 36 фоиз британияликлар ўксиётганларини ва 14 фоиз аҳоли ҳис-туйғуларида бетараф қолганини кўрсатди", деб таъкидлаб ўтилди телеканалда.
Мавзуга оид
20:11 / 30.06.2026
Британияда нам салфеткаларни сотиш тақиқланди
22:32 / 26.06.2026
Чарлз III Британия монархлари орасида биринчи бўлиб солиқларини эълон қилди
18:22 / 26.06.2026
Morgan кўз узиш имконсиз ретро дизайнли автомобилни тақдим қилди
21:12 / 25.06.2026