Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев ва Тони Блэр ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди
Президент Шавкат Мирзиёев 25 июнь куни Буюк Британиянинг собиқ бош вазири, Глобал ўзгаришлар институти раиси Тони Блэрни қабул қилди.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни экспертлик жиҳатидан қўллаб-қувватлаш мақсадида Глобал ўзгаришлар институти билан амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Тони Блэр Ўзбекистондаги изчил ва кенг кўламли трансформация жараёнларига юксак баҳо берди. Яқинда бўлиб ўтган Тошкент халқаро инвестиция форуми юртимиз инвестициявий жозибадорлигини мустаҳкамлаш, ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш ва истиқболли ташаббусларни илгари суриш учун самарали халқаро майдон бўлгани эътироф этилди.

Иқтисодиётнинг муҳим тармоқларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, етакчи халқаро технологик компаниялар ва йирик стратегик инвесторларни жалб этиш ҳамда рақамли трансформация жараёнларини жадаллаштириш, жумладан, илғор инновацион ечимларни жорий қилиш келгусидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сифатида белгиланди.

Мавзуга оид
21:50 / 14.07.2026
Шавкат Мирзиёев Қатар амири ва халқига ҳамдардлик билдирди
19:09 / 14.07.2026
Электромобилларда энг кўп учрайдиган носозликлар маълум қилинди
18:58 / 09.07.2026
McLaren афсонавий V8 суперкарининг якуний версиясини тақдим қилди
21:11 / 03.07.2026