Дунёдаги ҳар бешта телефондан биттаси сохта экани аниқланди
Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти янги ҳисоботига кўра, дунёдаги ҳар бешинчи мобил телефонини сохтадир. Шунингдек ўйин қурилмаларининг тўртдан бир қисми ҳам асл бўлмаслиги катта эҳтимолга яқин.
Ҳисоботда айтилишича, дунё бўйлаб сотилаётган маҳсулотларнинг тахминан 2,5 фоизи сохтадир. Техник жиҳатдан мураккаб бўлган товарлар: ноутбуклар, смартфонлар ва тегишли аксессуарларнинг юқори қиймати эса уларни фирибгарлар учун янада яхши нишонга айлантиради.
Сохта маҳсулотлар инсон ҳаёти ва соғлиғига зарар келтириши мумкин. Улар шунингдек хавфли моддаларга ҳам эга бўлиб чиқиши мумкин, масалан, қўрғошин ва кадмий (кумушсимон юмшоқ металл). Телефонларнинг сохта қувватлантириш қурилмалари эса ёнғин келиб чиқиши ва электр токи уришига сабаб бўлади.
Энг кўп сохталаштириладиган маҳсулотлар орасида аккумуляторлар, қувватлантириш қурилмалари, хотира карталари, магнитли карталар ва мусиқали плеерлар бор. Фирибгарлар ҳаттоки ноутбуклар йиғишга ҳам уста бўлиб кетишган!
Сохта қурилмаларнинг деярли 43 фоизи Америка фирмалари интеллектуал ҳуқуқларини бузса, 25 фоизи – Финляндия, 12 фоизи эса – Япония корхоналарига зарар келтиради. Ҳисоботда қайд этилишича, сохта маҳсулотлар асосан Хитойда ишлаб чиқарилади.
Мавзуга оид
12:58 / 13.11.2024
Мобил қурилмалар эраси: энг кўп сотилган телефонлар
21:02 / 22.10.2024
Австралияда тушиб кетган телефонини олишга уринган аёл 7 соат тош орасида қолиб кетди
09:24 / 27.09.2024
Ўтган 8 ойда Ўзбекистонга кунига 10 минг донадан ошиқ телефон олиб кирилгани маълум қилинди
12:14 / 26.09.2024