Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралияда тушиб кетган телефонини олишга уринган аёл 7 соат тош орасида қолиб кетди
Аввалига унинг дўстлари мустақил равишда аёлни чиқариб олишга уринган, аммо кейинроқ қутқарувчиларни ёрдамга чақиришга мажбур бўлган.
Австралияда оёғи юқорига қараган ҳолда тошлар орасида етти соат қолиб кетган аёл қутқариб олинди, деб хабар беради The Guardian.
Маълум қилишича, Матилда Кэмпбелл тасодифан тушириб юборган телефонини оламан деб тошлар орасидаги уч метрли ёриққа тушиб кетган. Воқеа Янги Жанубий Уэлсда содир бўлган — оғирлиги ярим тоннага етадиган тош аёлни қисиб қолган.
Аввалига унинг дўстлари мустақил равишда Матилдани чиқариб олишга уринган, аммо кейинроқ қутқарувчиларни ёрдамга чақиришга мажбур бўлган. Мутахассислар чиғирдан фойдаланиб, 500 килограммни тошни силжитишга ва аёлни тор тешик орқали чиқариб олишга муваффақ бўлган.

Питер Уоттс исмли қутқарувчининг сўзларига кўра, мазкур воқеа унинг 10 йиллик фаолиятидаги энг мураккаб вазифалардан бирига айланган.
Матилдага жиддий жароҳат етмаган — унинг баъзи жойлари кўкарган ва шилинган, аммо телефонни топишнинг имкони бўлмаган.
Кэмпбелл ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига ушбу ҳолат бўйича пост қолдирди: «Ишонч билан айтиш мумкинки, мен — бахтсиз ҳодисаларга кўп учрайдиган инсонман. Аҳволим яхши, фақат бироз жароҳат олдим ва ҳозирда ўзимни қайта тикламоқдаман. Энди маълум бир вақт ҳеч қанақа тоғга чиқиш йўқ!» Шунингдек, аёл дўстлари ва қутқарувчилар жамоасига миннатдорчилик билдирган.
Мавзуга оид
23:59 / 12.07.2026
Хитойликлар телефонларидан кўра электромобилларини тезроқ янгилашмоқда
17:09 / 02.07.2026
Гаджетлар танангизни сиз сезмаган усулларда ўзгартирмоқда. Бунинг олдини олиш мумкин
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
20:23 / 12.06.2026