Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда чанқаган ёввойи кобрага бутилкада сув ичиришди
Ҳиндистон жанубидаги Кайга қишлоғи аҳолиси ёввойи кобрага бутилкадан сув ичирди. Бу ҳақда Daily Mail хабар ёзган.
Айни вақтда ушбу ҳудудда кучли қурғоқчилик кузатилмоқда. Узунлиги 3,5 метр бўлган илон одамлар орасига сув излаб ўрмалаб келган.
Унга сув берган кишилар ҳар эҳтимолга қарши ҳимоя чораларини кўришган. Аммо кобра ҳеч кимга ташланмаган ва хотиржамлик билан сув ичган. Уни кейинроқ ёввойи жониворларни ҳимоя қилиш марказига жўнатишган.
Қироллик кобраси ёки гамадриад — заҳарли илонларнинг энг йириги ҳисобланади. Бу турдаги судралувчилар Ҳиндистон, Покистон, Индонезия ва Филиппин ўрмонларида яшайди. У 30 йил атрофида умр кўради.
Ҳиндистонда қироллик кобраси заҳридан ўлим топиш ҳолатлари кўп учрамайди. Ҳолбуки бу мамлакатда ҳар йили бошқа турдаги илонлар 50 минг кишининг ҳаётига зомин бўлади.
Мавзуга оид
00:50 / 08.02.2026
Индонезияда дунёдаги энг узун илон топилди
18:13 / 05.09.2025
Фарғонада илон ва типратикандан шўрва тайёрлаб сотилаётгани аниқланди
10:08 / 16.07.2025
Сурхондарёда бўғма ва кобра илонлар табиатга қўйиб юборилди
12:13 / 29.04.2025