Жаҳон | 07:42 / 29.03.2017
7788
1 дақиқада ўқилади

Перуда йўловчи самолёти қўниш вақтида ёниб кетди

Peruvian Airlines авиакомпаниясининг Boeing 737 самолёти Перунинг Хауха шаҳрида жойлашган Франциско Карл номидаги аэропортга қўниш вақтида ёниб кетди. Самолёт мамлакат пойтахти Лимадан рейс амалга ошираётган бўлган.

Самолётда 138 йўловчи бўлган. Улардан 26 нафари майда жароҳатлар олган. Бир киши шифохонага етказилган. Барча йўловчиларни эвакуация қилишга муваффақ бўлинган.

Маҳаллий полиция бошлиғи генерал Хосе Куэвнинг айтишича, самолётнинг шассиси билан техник муаммолар юзага келгани сабаб экипаж қўниш ҳақида шошилинч қарор қабул қилишига тўғри келган, деб ёзмоқда RPP портали.

Тахмин қилинишича, ёнғин самолёт қаноти учиш-қўниш полосасига теккани сабаб чиққан.

Аэропорт 29 март эрталабгача самолётларнинг учиш ва қўниши учун ёпиб қўйилган. Воқеа жойига зудлик билан ўт ўчириш бригадалари етиб келган. 

 

Мавзуга оид