Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сунъий интеллект ва дронлар контрабандага қарши курашда қўлланади
Япониянинг солиқни назорат қилувчи вазирлиги 2017 молиявий йилда контрабандага қарши курашишда сунъий интеллект ва дронларни тажриба майдонида синовдан ўтказишни бошлайди. Кунчиқар мамлакат янги технологияни 2020 йилдаги Олимпия ўйинлари арафасида тўлиқ жорий қилишни режалаштирмоқда. 3D News шу ҳақида хабар берди.
Ҳозирда аэропортлар ва бандаргоҳлардаги божхона инспекциялари гиёҳванд моддалар ва портлаш мосламаларини аниқлаш учун визуал текширувни ўтказишади. Молия вазирлиги визуал текширувларга қўшимча равишда сунъий интеллектни ҳам қўллашни режалаштирмоқда.
Унинг ёрдамида рентген тасвирларда контрабандани аниқлашга ёрдам бериш учун маълумотлар базасида мавжуд тасвирлар таҳлил қилинади.

Шунингдек божхоналарнинг Японияга одамларнинг келиши ва кетиши, юкларнинг экспорт-импортига оид маълумотлари ҳам таҳлилдан ўтади.
Лоукастер-авиакомпанияларнинг тарқалиши кеч тунда ва эрта тонгда келувчи авиалайнерларнинг кескин ошишига олиб келди, айниқса Осиёдан. Янги технология аэропортларда текширувлар жараёнларини тезлаштиришга ёрдам бериши мумкин.
Сўнгги 10 йилда авиайўловчилар сони уч баробар кўпайганига қарамай, божхона агентларининг сони атиги 6 фоизга ўсган.
Шунингдек контрабанда устидан назоратни кучайтириш мақсадида бандаргоҳлар яқинида дронлардан фойдаланиш кўзда тутилмоқда.
Мавзуга оид
21:55 / 15.06.2026
Anthropic АҚШ ҳукумати талабига биноан ўзининг энг кучли сунъий интеллект моделларини ўчирди
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
11:18 / 14.06.2026
Сунъий интеллект энди шунчаки технология эмас, у стратегик қурол
08:47 / 13.06.2026