Фан-техника | 11:35 / 30.03.2017
12469
1 дақиқада ўқилади

ИИВ раҳбари: Йўллардаги қоидабузарликлар бир неча баробарга камайди

Йўлларда тартиб интизомга ундовчи “видеокўзларга” катта раҳмат, дейди Ўзбекистон Ички ишлар вазири генерал-майор Абдусалом Азизов Сенатнинг тўққизинчи ялпи мажлисидаги ҳисоботи чоғида, деб ёзмоқда 1news.uz.

Вазирнинг айтишича, 15 март кунидан бошлаб видеокузатув камералари ишлаган дастлабки кунларда 8,500-10,000 қоидабузарликлар рўй берган.

“Икки ҳафтада бу кўрсаткич 1400-1500 ўзгарган… Бу яхши динамика”, - дея таъкидлаган Ички ишлар вазири.

Аввалроқ Ўзбекистон Республикачи Ички ишлар вазири Абдусалом Азизов Сенатда ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этгани ҳақида хабар бергандик.

Мавзуга оид