Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Twitter’нинг 140та белгили чеклови осонлаштирилди
Twitter микроблоглар хизмати фойдаланучилар твитга жавоб бераётганида уларнинг исмлари чекланган 140 та символ таркибига киритилмаслигини эълон қилди. Бу йўл билан фойдаланувчиларга ўз фикрини билдириш учун кенгроқ имконият тақдим этилмоқда, дейилади компаниянинг расмий блогида.
Хизматни ишлаб чиққанлар кўплаб илтимослар, шунингдек, аудитория тадқиқ этилганидан сўнг ушбу ўзгартиришни жорий қилишган. Бундай янгиликни жорий қилишни компания 2016 йилдаёқ ваъда қилган эди. Ўшанда символлар сонида фотосуратлар, видео ва gif-тасвирлар акс этмай қўйганди.
Twitter’дагиларнинг қўшимча қилишича, ҳаволалар ҳозирча аввалгидек, символ сифатида қайд этиб борилади. Хизмат ҳозирча твитларни таҳрирлаш имкониятини ҳам тақдим этганича йўқ.
Мавзуга оид
08:52 / 27.01.2026
Франция 15 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқчи
20:34 / 16.01.2026
Австралия ижтимоий тармоқларда болалар даврини тўхтатди: қарийб 5 миллион аккаунт чекланди
19:15 / 14.12.2025
Twitter номи қафасдан чиқяпти
14:54 / 22.03.2025