Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 34 нафар қидирувда бўлган шахс қўлга олинди
30 март куни Тошкент шаҳар ИИББда профилактика куни муносабати билан навбатдаги матбуот-брифинги ташкил этилди. Унда 2017 йилнинг 24 мартидан 30 мартига қадар Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси соҳавий хизматлари томонидан жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, содир этилган жиноятларни “иссиқ изи”дан фош этиш ҳамда жиноятлар содир этилишининг олдини олиш ва профилактикаси борасида амалга оширилган ишлар ҳақида ахборот берилди.
Унга кўра, ҳафта давомида жами 16та, шулардан 3та талончилик, 9та ўғирлик, 4та фирибгарлик жиноятлари “иссиқ изи”дан тўла фош этилди. Ўтган бир ҳафта мобайнида 34 нафар қидирувда бўлган жиноятчилар ушланди.
Шу билан бирга, Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати қуйида сурати намойиш этилаётган шахсдан жабр кўрганлар бўлса, шаҳар ички ишлар идоралари ёки 102 қисқа рақами орқали мурожаат қилишларини сўраб қолади.

Мавзуга оид
19:04 / 20.03.2026
Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
11:12 / 20.03.2026
Тошкентдан бир кунда 500 мингдан ортиқ автомобил чиқиб кетди
09:08 / 20.03.2026
Тошкент шаҳри яшаш ва овқатланиш хизматларида етакчи бўлди
08:35 / 20.03.2026