Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
CNN: АҚШ разведкаси самолётларда теракт уюштиришнинг янги усулларидан хабар топди
АҚШ махсус хизматлари террорчиларнинг самолёт бортига бомбаларни олиб ўтишига доир янги усуллар ҳақида хабар топишди. Бу ҳақда CNN ўз манбаларига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, жангарилар олиб ўтилувчи электрон қурилмаларда портловчи мосламани жойлаштиришга имкон берадиган технологияни ишлаб чиққан. Таъкидланишича, бундай усул ҳаттоки юкни сканердан ўтказиш тизимини ҳам алдаши мумкин экан.
Манбанинг қайд этишича, айнан шу маълумот АҚШ томонидан қатор авиарейсларда гаджетлар олиб ўтилишига тақиқ қўйилишига сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Аввалроқ АҚШ ҳукумати мамлакатга 13 та давлатдан келувчи самолётлар бортига электрон қурилмалар олиб ўтишни тақиқламоқчи экани ҳақида хабар бергандик.
Мавзуга оид
10:19 / 09.05.2026
АҚШ Венесуэладан бойитилган уран захираларини олиб чиқди
07:43 / 09.05.2026
Трамп Россия ва Украина ўртасида уч кунлик сулҳни эълон қилди
21:36 / 08.05.2026
Пентагон НУЖ ҳақидаги ҳужжатларнинг биринчи қисмини эълон қилди
11:29 / 08.05.2026