Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Колумбияда сел туфайли 14 киши ҳалок бўлди
Колумбиянинг Путумайо департаменти пойтахти Мокоада сел оқиши туфайли камида 14 киши ҳалок бўлди, 60 дан кўпроқ одам жароҳат олди, деб маълум қилди BLU Radio радиостанцияси.
"Мокоа шаҳри шифохонасида 60 дан 65 гача жароҳатланган қолмоқда", деб айтди табиий фожиалар оқибатларига қарши кураш миллий агентлиги раҳбари Карлос Иван Маркес. Унинг айтишича, табиий офат шаҳарнинг 17 туманига таъсир қилган. Маълум қилинишича, ўнлаб одамлар бедарак йўқолган.
ОАВ маълумотларига кўра, воқеага ҳудудда бир неча соат давом этган кучли ёмғир сабаб бўлган. Бу Сангояко ва Мулато дарёларининг ўзанларидан чиқишига олиб келган. Радиостанциянинг хабар беришича, фожиа жойига мамлакат президенти Хуан Мануэль Сантос келиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
16:36 / 22.06.2026
Сариосиёдаги халқаро аҳамиятга эга кўприкка сел зарар етказди, ҳаракат вақтинча тўхтатилди
10:00 / 22.06.2026
Трамп қўллаган номзод Колумбия сайловида етакчилик қилмоқда
08:25 / 19.06.2026
Зомин ва Бахмалда сел кузатилди, 3 та автомобил оқиб кетди
21:53 / 18.06.2026