Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда Гибралтар ўз аҳолиси истагига қарши Испанияники бўлмаслиги айтилди
Буюк Британияга қарашли Гибралтар ўз аҳолисининг истагига қарши ҳеч қачон Испаниянинг бир қисми бўлмайди. Бу ҳақда Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйнинг расмий вакили маълум қилди.
"Бош вазир Гибралтар эркин ва демократик йўл билан ифодаланган истакка қарши бошқа давлат бошқарувига ўтиши ҳолатида муносабатларни тартибга солишга ҳеч қачон бормаймиз, деб айтди. Шунингдек, биз Гибралтар розилигисиз ҳеч қачон давлат суверенитети ҳақидаги музокаралар жараёнини бошламаймиз", деб айтган вакил.
Мэй вакилининг айтишича, Мэй "Буюк Британия анчадан бери Гибралтарга, унинг халқи ва иқтисодиётига кўрсатилаётган кўмакни давом эттириши ҳақидаги аввал айтилган фикрни қайтариб ўтган".
Мэй бу ҳақда Гибралтар бош вазири Фабиан Пикардо билан учрашувдан кейин айтган.
Гибралтар Буюк Британиянинг денгиз ортидаги ҳудуди бўлиб, Испания унинг бир қисмига эгалик қилиш бўйича баҳслашиб келади.
Мавзуга оид
20:11 / 30.06.2026
Британияда нам салфеткаларни сотиш тақиқланди
22:32 / 26.06.2026
Чарлз III Британия монархлари орасида биринчи бўлиб солиқларини эълон қилди
18:22 / 26.06.2026
Morgan кўз узиш имконсиз ретро дизайнли автомобилни тақдим қилди
21:12 / 25.06.2026