Наманган ва Челябинск ўртасида бир қатор қимматли шартномалар имзоланди
Наманган вилоят ҳокими Ҳайрулло Бозоров бошчилигидаги вилоят делегацияси белгиланган дастур доирасидаги учрашувларни амалий натижаларга бой тарзда давом эттирмоқда.
Делегациянинг навбатдаги ташрифи «Транснефть» ва «Конар» саноат ҳудудига бўлди. «Станкомаш» саноат парки директори Абрамова Алена делегация аъзоларини мазкур ҳудуд билан таништирар экан, у ерда ишлаб чиқаришнинг замонавий услублари қўлланилаётганини таъкидлаб ўтди.
«Наманганда барча соҳалар қатори саноат корхоналарини ривожлантириш борасида ҳам тизимли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бунинг натижасида бир қатор саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариб келаяпмиз. Бугунги ташриф ҳам ўзаро тажриба алмшашишда муҳим бўлди», - дейди «Наманганмаш» заводи раҳбари Махмуд Усмонов.
Наманган делегациясининг 28 март кунидан бошланган Свердловск ҳамда Челябинскдаги ташрифи ўз якунига етмоқда. Ҳафта давомида ижтимоий-иқтисодий ва бошқа соҳаларда ўзаро тажриба алмашилди. Натижада халқимизнинг фаровонлигини янада оширишда аҳамиятли бўлган бир қатор қимматли шартномалар ҳамда келишувлар имзолашга эришилди.
Таъкидлаш жоизки, ташриф амалга оширилган икки ҳудуд делегациялари йил якунида Наманганга ташриф буюришади.
Ҳожиакбар ПАТТАЕВ
Челябинскдан махсус репортаж
Мавзуга оид
07:47 / 27.07.2024
Челябинск вилоятида тўғон ёрилиши: бешта қишлоқ сув остида қолди
13:43 / 01.04.2024
Россияда «Макфа» иши бўйича 100 триллион рубллик активлар хатловга олинди
18:48 / 08.11.2023
Россиянинг бир ҳудудида мигрантларга жамоат транспортини бошқариш тақиқланди
20:05 / 16.10.2023