Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Челябинскда қаровсиз қолган беш нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Россиянинг Челябинск вилоятида ота-она қарамоғисиз қолган беш нафар вояга етмаган болаларнинг қайтиши таъминланди.
Жумладан, 2008 йилда туғилган А.М., 2018 йилда туғилган З.О., 2018 йилда туғилган Ф.О., 2020 йилда туғилган И.О. ва 2023 йилда туғилган Т.С.ни Ўзбекистонга олиб келиш мақсадида Челябинск вилояти Ижтимоий муносабатлар вазирлиги Васийлик ва ҳомийлик ишларини ташкил этиш маркази раҳбарияти билан музокаралар ўтказилди.
Учрашув давомида томонлар масалага доир ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, Бош консулхона ходими гувоҳлигида вояга етмаган фуқароларни топшириш ва қабул қилиш жараёни билан боғлиқ бўлган ҳужжатларни расмийлаштирдилар.

Вояга етмаган Ўзбекистон фуқаролари шу йил 11 октябр санасида "Екатеринбург-Тошкент" авиарейси орқали ватанга кузатиб қўйилди.
Мавзуга оид
18:46 / 08.07.2026
Смартфондан реал ижодга: робототехника болаларни қандай ривожлантиради?
16:32 / 29.06.2026
Австралия йўли танланадими? Ўзбекистонда ҳам болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши чекланиши мумкин
18:03 / 24.06.2026
3 ойда болалар контентига оид 1068 та қонунбузилиш аниқланди
12:53 / 24.06.2026