Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Dreamliner’да Куала-Лумпур ва Сингапурга рейсни амалга оширди
Архив фотоси
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси замонавий «орзулар лайнери» - Боинг-787-Dreamliner’да Куала-Лумпур ва Сингапурга халқаро рейсни амалга оширди.
Куала-Лумпурнинг «KLIA» аэропортида Ўзбекистон миллий авиакомпанияси дримлайнери катта тантана билан кутиб олинди.
МАК тижорат департаменти директор ўринбосари Давронбек Ниёзовнинг таъкидлашича, Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида иқтисодий ва маданий алоқаларни кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлашга ҳисса қўшаётган «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Тошкентдан Куала-Лумпурга парвозлар амалга ошира бошланганининг 25 йиллиги ва Boeing-787 Dreamliner’нинг бу йўналишдаги инаугурациясини нишонламоқда.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК 25 йил аввал ўзининг илк халқаро йўналишларини амалга оширади бошлади, биринчи 6 йўналиш ичида Куала-Лумпур ҳам бор эди. Бугунги кунда парвозлар географияси дунёнинг 25 давлатидаги 45дан ортиқ шаҳарни қараб олади. Айни дамда бизнинг йўловчи самолётлар паркимиз «Boeing» ва «Airbus» замонавий лайнерларидан иборат, флотимиз ўртача ёши 9 йилни ташкил этади. Умид қиламизки, Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида йўловчилар сони ортиб боради ва улар янги самолётлар бортидаги ихчамликка баҳо берадилар» - дея таъкидлаб ўтди у.
Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Boeing-787’да тижорат мақсадларида фойдаланишни 5 сентябрдан бошлади, биринчи халқаро рейс эса Олмаотага амалга оширилди. Айни дамда самолёт Дубай, Деҳли, Истанбул, Тель-Авив, Олмаота, Москва, Куала-Лумпур ва Сингапурга бўлган рейсларда фойдаланилмоқда.
Мавзуга оид
15:00 / 21.10.2025
Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпурга – кўпроқ қулайлик ва афзалликлар
11:56 / 16.10.2025
Малайзия авиакомпанияси Куала-Лумпур - Тошкент йўналишида мунтазам қатновларни йўлга қўйди
17:03 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
08:37 / 21.11.2023