17:44 / 04.04.2017
10001

«МЮ» яна Ибраҳимович билан, Шекспир учун янги манзил. АПЛнинг бугунги учрашувлари анонси

3 апрель куни Англия премьер-лигасининг 31-туридан ўрин олган учрашувларга старт берилади. Tribuna.Uz дунёнинг энг томошабоп чемпионати ўйинлари билан таништиришда давом этади.

Бёрнли - Сток Сити (3 апрель, Тошкент вақти билан 23:45)

Учрашувга оид қизиқарли фактлар
- «Бёрнли» «Сток Сити»га қарши премьер-лига доирасдаги сўнгги бешта учрашувнинг фақат биттасида ғалаба қозонган (2Д, 2М).
- декабрда Стокда бўлиб ўтган учрашувда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган, агар бу учрашувда «Сток Сити» ғалаба қозонса, премьер-лига тарихида илк марта «Бёрнли»ни иккита учрашувда ҳам мағлубиятга учратган бўлади.
- «Сток» лига дебютантига қарши сўнгги 9 учрашувдан буён мағлубиятга учрамаяпти. (4Ғ, 5Д). Сўнгги марта жамоа 2014 йилнинг январида «Кристал Пэлас»га 1:0 ҳисобида ютқазган.
- Премьер-лига доирасида икки жамоа ўртасидаги учрашувларда киритилган сўнгги 9та голнинг 8таси биринчи бўлимда урилган.

Йўқотишлар
«Бёрнли» янги жароҳат олган футболчилар йўқ. «Сток Сити»да эса Питер Крауч тиззасидан жароҳат олгани сабаб учрашувда майдонга туша олмайди. Чердан Шақири машғулотларда иштирок этишига қарамай бу учрашувда майдонга тушиши сўроқ остида қолмоқда. Жефф Кэмерон эса сафга қайтишга тайёр.

Уотфорд - Вест Бромвич (3 апрель, 23:45) 

Қизиқарли фактлар
- «Уотфорд» «Вест Бромвич»га қарши ўз уйидаги учрашувларда 1994 йилнинг ноябридан буён (1:0), ғалаба қозона олмаяпти — 8 учрашув, 4 дуранг, 4мағлубият.
- «Вест Бромвич» жорий мавсумда ҳозирда АПЛнинг 9 ўрнидан пастда бўлган жамоаларга қарши 16 ўйиннинг фақатгина 2тасида мағлубиятга учраган (9Ғ, 5Д).
- Трой Дини бугун майдонга тушса, «Уотфорд» таркибида кетма-кет тўртта учрашувда гол урган биринчи футболчига айланиши мумкин.

Йўқотишлар
«Уотфорд»да Юнус Кабул, Валон Беҳрами, Кристиан Кабаселе ва Бен Уотсон жароҳати сабаб учрашувни ўтказиб юборади. Трой Дини «Сандерленд»га қарши учрашувда енгил жароҳат олгани боис бу учрашувда захирада қолиши ҳам мумкин. Себастьян Прёдлда ҳам вазият шундай. Футболчи жароҳатдан қутулган бўлсада, майдонга тушишга тўлиқ тайёр эмас. «Вест Бромвич»да Мэтт Филлипс сафга қайтиши кутилмоқда.

Лестер - Сандерленд (3 апрель, 23:45)

Учрашувга оид қизиқарли фактлар
- «Лестер» Премьер-лига доирасидаги учрашувларда ҳеч қачон «Сандерленд»дан мағлубиятга учрамаган — 10 учрашув 4 ғалаба, 6 дуранг.
- Шунга қарамай, «Кинг Пауэр» стадионига (барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда) сўнгги тўрт ташрифидан 2тасида ғалаба қозонган (1Д, 1М).
- Жейми Варди Премьер-лига доирасидаги учрашувларда «Сандерленд» дарвозасига 3та гол киритган - Жейми фақатгина «Ливерпуль»га ундан кўпроқ (5та) гол урган.
- Жермейн Дефо Премьер-лигада «Лестерга қарши сўнгги бешта учрашувнинг 4тасида гол урган.

Йўқотишлар
«Лестер» таркибида Уэс Морган ва Нэмпалис Менди жароҳати сабаб майдонга туша олмайди. Марк Олбрайтон сафга қайтишга тайёр. «Сандерленд» ҳужумчиси Жермейн Дефо якшанба кунги машғулотларда иштирок этмади ва бу учрашувда ҳам майдонга тушиши сўроқ остида қолмоқда.

Манчестер Юнайтед – Эвертон (3 апрель, 23:59, UzReport, Матч! Футбол 1)

Ўйин олди қизиқарли фактлар
- «Манчестер Юнайтед» «Эвертон»га қарши Премьер-лига учрашувларида 33 марта ғалаба қозонган. Бу битта жамоа устидан кўп ғалаба қозониш бўйича икинчи энг яхши кўрсаткич саналади.
- «Манчестер Юнайтед» Премьер-лига доирасидаги «Эвертон»га қарши ўз уйидаги сўнгги 23 учрашувнинг фақат биттасида мағлубиятга учраган (18Ғ, 4Д). Бу мағлубият (0:1) 2013 йилнинг декабрида қайд қилинган.
- Рональд Куман «Олд Траффорд»да сўнгги уч учрашувнинг барчасида ғалаба қозонган илк мураббийга айланиши мумкин.
- Ромелу Лукаку ТОП-6ликдаги жамоаларга қарши 8та учрашувда 3та гол киритган. Таққослаш учун пастки ўриндаги жамоаларга қарши 21 учрашувда 18та гол урган.

Йўқотишлар
«Манчестер Юнайтед» таркибида Златан Ибраҳимович ва Андер Эррера дисквалификация муддатини ўтаб сафга қайтади, аммо Пол Погбанинг майдонга тушиши сўроқ остида қолмоқда. Шунингдек Фил Жонс (оёқ), Крис Смоллинг (тизза) ва Хуан Мата (чов) жароҳати сабаб бу ўйинда майдонга туша олмайди.

«Эвертон» таркибида Аарон Леннон (мушаклар), Морган Шнайдерлин (сон қисми), Жеймс Маккарти (тиззаости пайлари) майдонга туша олмайди. оёғини синдириб олган Шеймус Коулмэннини яқин орада майдонда кўрмаслигимиз аниқ. Бундан ташқари Рамиро Фунес Мори ва Яник Болазининг иккаласи ҳам тиззасидан олган жароҳати сабаб бу учрашувни ўтказиб юборади.

Top