Спорт | 21:40 / 06.05.2018
4002
2 дақиқада ўқилади

«Манчестер Сити»нинг байрам ўйини нурсиз дуранг билан тугади

Фото: Fc Manchester City

Англия премьер-лигасининг 37-туридан ўрин олган аҳамиятга молик учрашувлардан бири Манчестерда бўлиб ўтди. Унда чемпионлик масаласини ҳал қилган «Манчестер Сити» лигада қолиш учун кураш олиб бораётган «Ҳаддерсфилд»ни қабул қилди.

90 дақиқа давомида мезбонлар ҳам, рақиб жамоа ҳам харчанд уринишмасин дарвозаларга йўл топа олишмади. «Манчестер Сити»га кубок топширилиши лозим бўлган учрашув шу тариқа нурсиз дуранг натижа билан якунига етадиган бўлди.

Ушбу натижадан кейин «Манчестер Сити» ҳисобидаги очколар сони 94тага етди ва икки рекорд (95 очко ва 31-ғалаба) ортга суриладиган бўлди.

Англия премьер-лигаси
37-тур

Манчестер Сити – Ҳаддерсфилд 0:0
Манчестер Сити: Эдерсон, Стоунз (Бернарду Силва, 73), Отаменди, Уокер, Делф (Менди, 57), Сильва, Фернандиньо, Стерлинг, де Брюйне (Гюндоган, 67), Сане, Габриэл Жезус.
Ҳаддерсфилд: Лессль, Йоргенсен, Шиндлер, Конголо, Хадерджонай, Притчард (ван Ла Парра, 82), Хогг, Смит, Муй, Леве (Мэлоун, 78), Мунье (Депуатр, 60).
Огоҳлантиришлар: Смит (66), Леве (76), ван Ла Парра (87).

Мавзуга оид