Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трампдан яна бир "сюрприз": Энди АҚШда интернет-фойдаланувчилар шахсий маълумоти ҳимояланмайди
АҚШ президенти Дональд Трамп провайдерларга интернет-фойдаланувчиларнинг рухсатисиз уларга тегишли шахсий маълумотларни тарқатишга тақиқлайдиган қоидаларни бекор қилиш тўғрисидаги резолюцияга имзо қўйди. Бу ҳақда The Verge хабар бермоқда.
Барак Обама пайтида қабул қилинган бу қоидалар провайдерларга фойдаланувчилар шахсий маълумотидан уларнинг рухсатисиз фойдаланиш, тарқатиш ёки сотишни тақиқлар эди. Бундан ташқари, улар интернет-компанияларга маълумот хавфсизлигини таъминлаш ва хакерлардан ҳимоя қилиш борасида чоралар қабул қилиш мажбуриятини ҳам юкларди.
Республикачилар партиясининг конгрессдаги вакиллари киритилган чекловлар провайдерларга нисбатан адолатсиз бўлган, деб ҳисоблашди ҳамда уларни бекор қилишни талаб қилишди.
Мавзуга оид
08:33
Обама нима учун АҚШ ўзга сайёраликларни яшира олмаслигини тушунтирди
08:24
Эпштейннинг ўлимидан олдинги эҳтимолий хати сурати эълон қилинди
23:45 / 06.05.2026
Эрон яна БААга ракета отди: Теҳрон Трампни менсимаяптими?
21:16 / 06.05.2026