Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адлия вазирлигида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси тайёрланди
Адлия вазирлигида “Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва рағбатлантиришни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси тайёрланди.
Қарор лойиҳасида давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва рағбатлантиришни кучайтириш, уларнинг моддий таъминот даражасини ошириш ҳамда мазкур соҳага олий юридик маълумот ва амалий тажрибага эга юқори малакали кадрларни жалб қилиш орқали юридик хизматлар фаолияти самарадорлигини ошириш назарда тутилмоқда.
Шунингдек, лойиҳа билан давлат органлари ва ташкилотларида юридик хизматларни ташкил этиш шакллари, юридик хизматлар ташкил этишнинг минимал меъёр ва мезонларини тасдиқлаш назарда тутилмоқда.
Мавзуга оид
09:09 / 11.07.2026
Энди овчилик гувоҳномаси учун курс ва тестдан ўтиш талаб этилади
10:20 / 08.07.2026
Паст хавф тоифасидаги нодавлат таълим муассасалари текширилмайди
09:17 / 11.06.2026
Профессордан тарбиячигача: педагогик лавозимлар рўйхати белгиланди
08:39 / 04.06.2026