Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Самарқанд, Бухоро ва Хоразмга келади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия раҳбари Владимир Путинни Ўзбекистонга таклиф қилди. Ўзбекистон раҳбари учрашув якунида келгуси йилда Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятларига ташриф буюришга таклиф этган. Шу шаҳарлардан бирида келгуси йили Ўзбекистон ва Россия давлат раҳбарлари иштирокида йирик инвестицион форум ўтказилиши мумкин.
«Биз бугун ҳурматли Владимир Владимирович билан Россия ҳамда Ўзбекистонда бизнес-форумлар ташкил этишга келишиб олдик. Мен Владимир Владимировични кейинги йили Бухоро, Хоразм ва Самарқанд вилоятларига таклиф этаман, Ўзбекистонда йирик бизнес-форум ташкил қиламиз. Бизда гаплашиб оладиган гаплар бор», — деган Ўзбекистон раҳбари.
Россия президентининг матбуот котиби Шавкат Мирзиёевнинг таклифи қабул қилингани ҳақида маълум қилган.
«Таклиф мамнуният билан қабул қилинди. Ташриф кунлари дипломатик каналлар орқали келишилади», - дейилган хабарда.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 4 апрель куни давлат ташрифи билан Москвага келган эди.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини кўриб чиқишгани ҳақида хабар бергандик.
Мавзуга оид
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
17:21 / 17.06.2026
Саида Мирзиёева Михаил Мишустин билан иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилди
15:51 / 17.06.2026
Россия ичкарисига дрон ҳужумлари билан Украина нимага эришяпти?
10:15 / 17.06.2026