Спорт | 14:41 / 05.04.2017
40082
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик икки футболчи автоҳалокатга учради, улардан бири вафот этди

Ўзбекистон чемпионати биринчи лигасида иштирок этувчи «Ғаллакор» жамоасининг икки нафар футболчиси аварияга учраган. Бу ҳақда Усмон Ибодов ўз твиттерида ёзиб қолдирган.

«Ғаллакор» жамоасида тўп сураетган самарқандлик футболчилар Нурбек Сафаров ва Теҳрон қайтишда автоҳалокатга учрабди

Теҳрон вафот этган, Нурбек кома ҳолатида... », - деб ёзади «Динамо» матбуот котиби.

Эслатиб ўтамиз, 4 апрель куни биринчи лига 1-тури доирасидаги «Ғаллакор» - «Истиқлол» учрашуви бўлиб ўтган ва унда меҳмонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Икки футболчи шу ўйинни ўтказиб Самарқандга қайтаётган бўлган.

Манба:Tribuna.uz

Azamat Murodov
Тайёрлаган Azamat Murodov
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид