Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адлия органлари юридик хизматга доир қонунчиликни бузганларга нисбатан интизомий иш юритишни қўзғатиш ташаббуси билан чиқади
Адлия органлари юридик хизмат фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик талабларини бузган давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбарлари ҳамда юридик хизматлари ходимларига нисбатан интизомий иш юритишни қўзғатиш ташаббуси билан чиқиш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Адлия вазирининг 2017 йил 10 мартдаги буйруғи билан юридик хизмат фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари талабларини бузган давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари раҳбарлари ҳамда юридик хизмат ходимларига нисбатан адлия органлари томонидан интизомий иш юритишни қўзғатиш ташаббуси билан чиқиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Унга кўра, Адлия вазирлиги юридик хизмат фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари талабларини бузган раҳбарлар ва юридик хизмат ходимларига нисбатан интизомий иш қўзғатишга доир масалалар хусусида ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ва Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий ахборот киритади.
Мавзуга оид
17:45 / 26.02.2026
Малакали юридик ёрдам: Конституция кафолатлаган ҳуқуқ ва замонавий муаммолар
21:27 / 30.12.2025
5 та университетда мингдан ортиқ асар бўйича муаллифлик ҳуқуқи бузилгани аниқланди
18:37 / 09.09.2025
Vakolat.uz платформаси ишга туширилади
18:01 / 06.09.2025