Жаҳон | 17:35 / 06.04.2017
33477
1 дақиқада ўқилади

Петербургдаги кўп қаватли уйлардан бирида портлаш рўй берди

Санкт-Петербургдаги Бирдамлик проспектида жойлашган 16 қаватли бинода портлаш рўй берди. «Звезда»телеканали мухбири хабарига кўра, портлаш оқибатида бино деворининг бир қисми ўпирилиб тушган.

Портлаш сабаблари ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Айни вақтда воқеа жойига махсус хизматларнинг тезкор гуруҳлари йўлланган. Аҳоли эвакуация қилинган, жабрланганлар йўқлиги маълум қилинган. Фақат бир автомобил жиддий шикастланган.

Бундан олдинроқ шаҳардаги квартиралардан бирида бомба топилгани ва зарарсизлантирилгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид