Жамият | 19:33 / 06.04.2017
33839
1 дақиқада ўқилади

Ўзбек милицияси эҳтиёж бўлганда фуқаролар машиналаридан фойдаланишлари мумкин

Ўзбекистон ИИВ ва вазирликнинг барча идоралари ходимлари, эндиликда, хориж киноларида кўрганимиз каби, эҳтиёж бўлганида фуқароларнинг транспорт воситаларидан фойдаланишлари мумкин. Бу Тошкент шаҳар ИИББда бўлиб ўтган матбуот брифингида маълум қилинди. Ушбу ҳолат ички ишлар хизматини тартибга солувчи қонуннинг 20-моддасида белгилаб қўйилган. 

Бундан ташқари, маълум бир ҳудудда ёки турар жой биносида, хонадонда жиноятчи борлиги аниқланиб, унинг ҳатти-ҳаракати атрофдагиларга хавф солади, деб хулоса қилинса, ёхуд бирор ҳодиса туфайли ҳудудга масъул ички ишлар бўлими раҳбарининг оғзаки ёки ёзма буйруғи билан ўша жой ўраб олиниши мумкин. 

Шу билан бирга, маълум қилинишича, қонунда ички ишлар бошқармалари Ўзбекистон ҳудудидаги барча ОАВлари хизматидан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эгалиги қайд этилган. 

ИИББ вакилининг сўзларига кўра, айни вақтда ички ишлар хизматига доир қонунга биноан қонуности ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда. 

Мавзуга оид