Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Барселона» ўз тарбияланувчисини ортга қайтарадиган бўлди

«Барселона» раҳбарияти жорий мавсумдан сўнг ҳужумкор яримҳимоячи Жерар Деулофеуни қайтариб олиш имкониятидан фойдаланишга қарор қилди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатди.
Ҳозирги вақтда Деулофеунинг трансфер ҳуқуқи «Эвертон»га тегишли, футболчи ижара асосида «Милан» сафида ўйнамоқда. Томонларнинг шартномасига кўра, Каталония клубида футболчини 12 млн. евро эвазига қайтариб олиш имконияти мавжуд. Юқорида номи келтирилган манба берган маълумотларга кўра, Испанияликнинг жорий мавсумдаги ўйини испан грандининг эътиборини тортди.
«Барселона» жамоага янги бош мураббий тайинланмаганига қарамай футболчини қайтаришга қарор қилган. Агар «Барселона» ишонч билдираётган мутахассис Деулофеуни ўз таркибида кўрмаса, футболчи яна трансферга қўйилади.
Мавзуга оид
20:37 / 16.05.2026
Левандовски «Барселона»ни тарк этишини эълон қилди
02:34 / 11.05.2026
"Барселона" "Реал" билан ўйинда Испания чемпионига айланди. Бунақаси илк бор рўй берди
20:32 / 10.05.2026
“Барселона” бош мураббийининг отаси “Эл Класико” кунида вафот этди
11:26 / 03.05.2026