08:13 / 07.04.2017
6106

Brent навли нефть нархи 56 доллардан ошди

Фото: ТАСС

Лондоннинг ICE биржасида 2017 йил июнь ойида етказиб бериш шарти билан ўтказилган фьючерс савдоларда Brent навли нефть нархи 1,5 фоизга ўсиб, бир баррели 56,05 долларни ташкил этди. Савдо маълумотлари шундан далолат қилмоқда. 

Сўнгги маротаба ушбу навли нефть 2017 йил 7 март куни 56 долларда қимматлашган эди. 

Куни кеча Россия иқтисодий тараққиёт вазирлиги 2018-2020 йилларда нефть қазиб олиш ҳажмига доир тахминини эълон қилган эди. Унга кўра, келаси 3 йилда 553 млн тонна қора олтин қазиб олинади. 

Top