Жамият | 16:00 / 07.04.2017
5587
2 дақиқада ўқилади

Депутат Қорақалпоғистонда 9 нафар фуқарога истеъмол кредити олишда ёрдам берди 

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Қорақалпоғистон Республикасидан сайланган депутатлар аҳоли билан юзма-юз мулоқотларда иштирок этмоқда, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси расмий сайти. 

4-Амударё сайлов округидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Жолдасбай Абдижамилов Қўнғирот тумани «Адабиёт» ОФЙ ҳудудида сайловчилар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Учрашувлар пайтида бир қатор муаммолар кўзга ташланди. Хусусан, «Адабиёт» ОФЙ ҳудудидаги Бўстонлиқ овули фуқароларидан ҳудуддаги коллекторнинг кўмилиб қолганлиги туфайли аҳолининг томорқалари зарар кўраётганлиги ва ушбу муаммони ҳал этиб бериш тўғрисида мурожаат келиб тушди. Депутат ушбу муаммони дарҳол ҳал этиш зарурлиги, коллектор тозаланса аҳоли томорқаларининг намлиги олди олиниши, натижада ҳудуддаги ернинг аҳволи яхшиланиши тўғрисида туман мелиорация бўлимига мурожаат қилди ҳамда муаммо ижобий ҳал этилди.

Шундан сўнг, депутат «Олмазор» МФЙ ҳудудидаги 32-сонли мактабга бориб, унинг моддий-техник базаси билан танишди. Мактаб кутубхонаси кўздан кечирилганда, умумий 4284 та дарсликлар, услубий қўлланмалар ва бадиий китоблар борлиги аниқланди. Лекин бадиий китоблар сони бироз камлиги кўзга ташланди. Шундан сўнг, мактаб ўқувчиларига бадиий китоблар жуда зарур эканлиги, чунки адабий китоблар уларнинг дунёқарашини кенгайтириб, маънавий дунёсини бойитиб боришда катта аҳамиятга эга эканлиги тўғрисида мактаб директорига тавсия қилинди ва мактаб маъмурияти бу масалани тезда ҳал этилишини маълум қилди.

Шунингдек, ушбу МФЙ ҳудуди аҳолиси билан учрашув ўтказилганда, 9 нафар фуқаро маиший техникага эҳтиёжи борлиги учун истеъмол кредити олишда амалий ёрдам бериш тўғрисида мурожаат қилди. Шундан сўнг депутат ушбу масала юзасидан тумандаги Микрокредитбанк филиали билан алоқага чиққанидан сўнг, муаммо ўз ечимини топди.

Мавзуга оид