Жаҳон | 07:51 / 07.04.2017
5477
2 дақиқада ўқилади

Ҳиллари Клинтон бошқа сайловларда иштирок этмаслигини айтди

АҚШ президенти лавозимига сайловларда мағлубиятга учраган Ҳиллари Клинтон бошқа ҳеч қандай лавозим учун сайловларда иштирок этмоқчи эмас. Клинтон бу ҳақда Нью-Йоркда ўтган "Дунёда аёллар" форумида журналистларга маълум қилди. 

"Мен бирор қизиқроқ нарса билан машғул бўлмоқчиман. Бу менинг янги сайловларда иштирок этишимни назарда тутади, деб ўйламайман", деб айтган Клинтон CNN телеканалига берган интервьюсида.  

"Менда режалар йўқ. Менда бирор қизиқ машғулот топишдан бўлак умуман ҳеч қандай режа йўқ", деб қўшимча қилган Клинтон.

Айтиш жоизки, бу Клинтоннинг бир неча ой ичидаги илк интервьюси бўлди ва у бундай имкониятни қўлдан чиқармай, Россияни АҚШдаги сайловолди кампаниясига "тажовузкорона" аралашганликда навбатдаги марта айблади. Унинг айтишича, агар демократлар республикачилар билан бирлашмасалар ва "айбдорларни улар ким бўлишларидан қатъий назар, жавобгарликка тортиш учун биргаликдаги саъй-ҳаракатларни амалга оширмасалар, бу такрор ва такрор давом этаверади".  

Аввалроқ ОАВ Клинтон кузда ўз номзодини Нью-Йорк мэри лавозими учун сайловларга қўйиши мумкинлигини маълум қилганди.

Мавзуга оид