Жаҳон | 18:53 / 07.04.2017
14761
1 дақиқада ўқилади

ИШИД жангарилари Мўсулда тинч аҳоли вакилларидан 140 нафарини қатл этишди

Фото: Andres Martinez Casares / Reuters

Ироқнинг Мўсул шаҳрида ИШИД террорчилик гуруҳи жангарилари тинч аҳоли вакилларидан 140 нафарини қатл этди. Бу ҳақда Ироқ Курдистони хавфсизлик кенгаши вакиллари Twitter’да хабар беришган.

Уларнинг сўзларига кўра, қатл 3 ва 4 апрель кунлари, бир гуруҳ оддий фуқаролар Ироқ ҳукумати назоратида бўлган ҳудудга қочиб кетмоқчи бўлганидан сўнг амалга оширилган.

Ироқ Курдистони хавфсизлик кенгашидан таъкидлашларича, жангарилар қатл этилган инсонлар жасадини Мўсулдаги бошқа аҳолини қўрқитиб қўйиш учун электр устунларига осиб қўйишган.

Мавзуга оид