Жаҳон | 08:17 / 07.04.2017
9891
1 дақиқада ўқилади

Пентагон: АҚШ Суриядаги авиабазага зарба беришдан олдин Россияни бундан хабардор этди

Пентагон расмий вакили Жефф Дэвиснинг маълум қилишича, АҚШ ҳарбийлари Россия кучларини Суриядаги авиабазага зарба бериш ҳақида олдиндан огоҳлантиришган. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Шунингдек, унинг маълум қилишича, зарбалар россиялик ҳарбийлар бўлиши мумкин бўлган жойларга берилмаган.

Дэвиснинг брифингда журналистларга айтишича, АҚШ ҳарбийлари зарба бериш олдидан россиялик ҳамкасблари билан “бир неча бора мулоқот” қилишган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид