Россия: Вашингтонда авиазарбалар бериш ҳақидаги қарор Идлиб ҳодисаларидан аввал қабул қилинган
Америка томони Сурияда ҳукумат кучлари кимёвий қуролдан фойдаланмаганини тушунган, Сурияга авиазарбалар бериш ҳақидаги қарор эса аввалдан қабул қилинган. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий хабарида айтилади.
«Эҳтимол, Америка қанотли ракеталари томонидан зарба аввалдан тайёрланган. Исталган мутахассис зарбалар бериш ҳақидаги қарор Вашингтонда Идлибдаги ҳодисаларга қадар қабул қилинганини яхши тушунади, улар шунчаки кучни кўрсатиб қўйиш учун бир баҳона бўлди», - дейилади расмий хабар матнида.
Шунингдек, вазирликдан таъкидланишича, бундай ҳаракатлар Мўсулдаги вазиятдан эътиборни тортишга уринишдир. Чунки у ерда АҚШ бошчилигидаги коалиция ҳаракатлари оқибатида юзлаб тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди.
«АҚШ ўзини яққол нарсаларни тушунмаётгандек тутмоқда. Улар Ироқда террорчилар томонидан кимёвий қурол қўлланилишига кўз юмишди, бу ҳақда Бағдод хабар берганди. Улар Ҳалабда террорчилар томонидан кимёвий қуролдан фойдаланиш ҳақидаги баённомалаштирилган ҳужжатларни назар-писанд этишмаяпти. Шу тариқа халқаро терроризмга фақатгина эрк бериш, уни кучайтириш ва оммавий қирғин қурол воситалари қўлланган янги ҳужумларни кутиш мумкин», - дея таъкидлаб ўтишди ташқи сиёсат идорасида.
ТИВ шунингдек, АҚШнинг бундай ҳаракатлари туфайли Россия-Америка муносабатлари янада бузилаётганидан афсусда эканини билдирди.
Мавзуга оид
11:50
АҚШ суди Маскнинг сиёсий лотереясини тақиқламади
14:35 / 04.11.2024
АҚШ Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини қўллаб-қувватлади
11:10 / 04.11.2024
CNN: АҚШ сайловлари Путинни Киев билан мулоқотга ундамайди
09:30 / 04.11.2024