Си Цзиньпин самолёти Пекинга қайтиш чоғида Аляскага қўнди
Хитой халқ республикаси раиси Си Цзиньпинга тегишли самолёт АҚШдаги учрашувдан кейин Пекинга қайтар экан, Аляска штатида тўхтади. Унинг давомида Хитой раҳбари штат губернатори Билл Уокер билан учрашди, деб хабар бермоқда Associated Press.
Маълумотларга кўра, Си Цзиньпин самолёти Алясканинг энг катта шаҳри – Анкорижда ёқилғи қуйдириш мақсадида қўнган. Аэропортда ХХР раисини губернатор ва бошқа расмий шахслар кутиб олишди. Шундан сўнг Уокер ва Си Цзиньпин шаҳар ҳамда унинг атрофини томоша қилишган, деб хабар беради AP.
Улар шунингдек Анкориж меҳмонхоналаридан бирида ишчи учрашувини ўтказишни ва кечки овқатни биргаликда тановвул қилишни режалаштирган, дея таъкидлайди агентлик. Шундан сўнг Си Цзиньпин аэропортга қайтади ва Хитойга учиб кетади.
Хитой Алясканинг энг йирик хорижий савдо шерикларидан бири саналади, бироқ Уокер ушбу ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ниятида. "Биз нефть, газ, туризм, балиқчилик, авиация юк ташувлари ва минерал ресурслар соҳасида жуда катта салоҳиятга эгамиз", - дея губернаторнинг сўзларини келтиради агентлик.
Мавзуга оид
00:43 / 13.09.2024
Аляскада круиз кемаси улкан муз бўлаги билан тўқнашиб кетди
15:42 / 12.01.2024
Ғаройиб масканлар: АҚШдаги битта уйдан иборат шаҳарча қандай пайдо бўлган? (Фото)
10:59 / 17.12.2023
Ер остида жойлашган ва энг кўп ўлик кўмилган шаҳарлар – дунёнинг ғайриоддий масканлари
13:37 / 07.09.2023