Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Си Цзиньпин ва Дональд Трамп Сурияни муҳокама қилишди
Хитой халқ республикаси раиси Си Цзиньпин ва АҚШ президенти Дональд Трамп аввалроқ бўлиб ўтган ўзаро учрашувлари давомида Сурияни муҳокама қилишган, деб хабар берди ХХР ТИВ расмий вакили Лу Кан.
"Учрашув давомида икки давлат етакчилари бу масалани ҳам (Сурия) муҳокама қилишди. ХХР раиси Си Цзиньпин Хитойнинг доимий позициясини тушунтириб берди, унга кўра, мамлакат кимёвий қуролни қўллашга қарши чиқади. Унинг таъкидлашича, айни дамда вазият янада ёмонлашишига йўл қўймаслик биринчи галдаги вазифа саналади", - дея Лу Каннинг сўзларини келтиради Хитой ташқи сиёсат идораси.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ жума куни Суриянинг Хомс вилоятидаги Шайрот аэродромига қанотли ракеталар билан зарба берди. Қўшма Штатлар ҳукумати Идлиб вилоятидаги кимёвий ҳужум айнан шу ердан амалга оширилган, деган фикрда.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026