Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга жорий йилда 2,5 минг япониялик сайёҳ ташриф буюриши кутилмоқда
Жорий йилда япониялик сайёҳларни Ўзбекистонга етказиш бўйича 10 чартер рейс амалга оширилади. Рейслар 2017 йилнинг апрелидан октябригача давом этади. Кунчиқар мамлакатдан 2500 сайёҳ келиши режалаштирилган. Апрель ойидаёқ 750 нафар япониялик сайёҳ 3 та рейс билан Самарақандга етказиладилар.
7 апрелда Самарқандда Япониядан келган илк чартер рейси тантанали равишда кутиб олинди. Японияликлар бир ҳафталик саёҳатлари давомида Самарқанд, Бухоро ва Хивага ташриф буюрадилар. Саёҳат давомида турли кўнгилочар тадбирлар ўтказиш ҳамда тарихий ва архитектура ёдгорликларига экскурсиялар амалга ошириш кўзда тутилган.
Япониялик сайёҳларнинг Ўзбекистондаги ташрифлари доирасида ўтказиладиган тадбирларни Ўзбекистон телеканаллари ва Япониянинг NHK телекомпанияси ёритиб боради.
Мавзуга оид
20:13 / 26.04.2026
Самарқандда 490 минг долларга ер сотмоқчи бўлган шахс ушланди
22:34 / 25.04.2026
Япония икки ўзбекистонликни депортация қилди
11:56 / 25.04.2026
Саида Мирзиёева: “Ҳаққоний ҳолатни ҳисоботларда эмас, ўз кўзим билан кўриш учун тез-тез келиб тураман”
18:51 / 23.04.2026