Жамият | 09:00
661
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда 2 килограммдан ортиқ «гашиш» сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Самарқанд вилоятида Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида 2 килограммдан ортиқ «гашиш» моддасини сотишга уринган уч нафар шахс қўлга олинди.

Фото: Давлат хавфсизлик хизмати

Маълум қилинишича, Ургут туманида яшовчи 1990, 1998 ва 2008 йилларда туғилган маҳаллий фуқаролар 2 килограмм 80 грамм «гашиш» гиёҳвандлик воситасини шартли харидорга 27,4 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Тергов маълумотларига кўра, ушбу шахслардан бири муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жиноят содир этгани учун судланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қонунчиликка мувофиқ, гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний муомалага киритиш билан боғлиқ бундай жиноятлар учун 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид