Жаҳон | 23:10 / 09.04.2017
6824
1 дақиқада ўқилади

Миср президенти бутун мамлакатдаги муҳим объектларни қўриқлашга олишни буюрди

Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисий Миср қуролли кучларига мамлакат бўйлаб муҳим инфратузилма объектларини қўриқлашга олишни буюрди. Бу ҳақда Миср президенти девонхонаси баёнотига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар берди

"Миср қуролли кучларининг олий бош қўмондони, президент Абдул Фаттоҳ ас-Сисий армия бўлинмаларига мамлакатнинг барча вилоятларида ҳаётий муҳим объектлар хавфсизлигини таъминлашда полицияга ёрдам беришга буйруқ берди", деб айтилган хабарда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид