Жаҳон | 23:48 / 09.04.2017
10996
1 дақиқада ўқилади

Мисрда 3 кунлик мотам эълон қилинди

Фото: AP

Мисрда Танта ва Искандариядаги черковларда содир этилган портлашлар сабабли 3 кунлик мотам эълон қилинди. Бу ҳақда "Дот Маср" янгиликлар портали маълум қилди.

Мисрда 9 апрелда бир неча соатлик фарқ билан иккита портлаш содир этилди. Биринчи портлаш эрталаб Танта шаҳрининг бош черковида содир этилган. Бу ерда 31 киши ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар жароҳат олган. Портлашни ибодат вақтида черковга кириб олган худкуш амалга оширган.

Кейинроқ Мисрнинг йириклиги бўйича иккинчи шаҳри ҳисобланган Искандарияда ҳам худкуш черковга кираверишда ўзини портлатган. Бу вақтда черковда копт патриархи Тавадрос II бўлган. Бу терактда ҳалок бўлганлар орасида 4 нафар полициячи бор бўлиб, улар ўзларининг ҳаётлари эвазига худкушни тўхтатиб, унинг черковга киришига йўл қўймаганлар. Бунинг эвазига кўпроқ қурбонлар бўлишининг олди олинган.

Мавзуга оид