Кичик бизнеснинг айрим субъектларига ходимлар сонини оширишга рухсат беришди
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 184-сонли қарори билан кичик тадбиркорлик субъектларига кирувчи ташкилотларни тоифалаштиришга ўзгартишлар киритилди.
Жорий йилнинг 1 апрелидан қатор шлаб чиқариш йўналишлари бўйича кичик бизнес субъектларининг ўртача йиллик сонининг чекланган миқдори кенгайтирилди:
- - сунъий толалар ишлаб чиқариш (20.60.0*);
- - электрон қисмлар ишлаб чиқариш (26.11.0);
- - электрон юклаш панелларин ишлаб чиқариш (26.12.0);
- - компьютерлар ва периферия ускуналари ишлаб чиқариш (26.20.0);
- - коммуникация ускуналари ишлаб чиқариш (26.30.0);
- - маиший электроника ускуналари ишлаб чиқариш (26.40.0);
- - электр ёритқичлар ишлаб чиқариш (27.40.0);
- - хўжалик электр ускуналари ишлаб чиқариш (27.51.0);
- - ноэлектр хўжалик ускуналари ишлаб чиқариш (27.52.0);
- - подшипниклар, шестеренкалар, тишли узатгичлар ва ўтказгичларнинг қисмларини ишлаб чиқариш (28.15.0);
- - кўтарувчи-транспорт ускуналарини ишлаб чиқариш (28.22.0);
- - саноат музлатгичлари ва ҳаво айлантириш ускуналари ишлаб чиқариш (28.25.0);
- - бошқа тоифаларга қўшилмаган ҳар қандай турдаги умумий фойдаланишга доир машиналар ва ускуналарни ишлаб чиқариш (28.29.0);
- - қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш (28.30.0);
- - металлургия учун машиналар ва ускуналар ишлаб чиқариш (28.91.0);
- - моторли транспорт воситаларини ишлаб чиқариш (29.10.0).
Кўрсатилган муддатдан эътиборан юқорида қайд этилган таснифости кичик корхоналарида ўртача 21 нафардан 200 нафаргача ходим ишлаши мумкин бўлади, аввалроқ (айрим турлар бўйича бу рақам 21-50 кишини, бошқаларида 21-100 кишини ташкил этар эди).
Шу билан бирга тузатишлар иқтисодий фаолиятнинг бошқа соҳаларига ҳам тегишли бўлди. Қуйида келтирилган жадвал бўйича фаолият юритувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар кўрсаткичлари ҳам ўзгартирилди.
Бундан ташқари, 2018 йил 1 апрелидан қатор кичик қурилиш корхоналари 21 нафардан 200 нафаргача ходимларга эга бўлишига рухсат берилади. Булар қуйидаги фаолиятларни амалга оширувчи субъектлардир:
- - тураржой биноларини қуриш (41.20.1*);
- - нотураржой биноларини қуриш (41.20.2);
- - йўллар ва шосселарни қуриш (42.11.0);
- - темир йўллар ва метро линияларини қуриш (42.12.0);
- - кўприклар ва туннелларни қуриш (42.13.0).
Мавзуга оид
18:32 / 04.11.2024
Тадбиркорлик фаолиятини рўйхатдан ўтмасдан амалга оширганлик учун молиявий жарима бекор қилинади
11:00 / 30.10.2024
Ўрта тадбиркорлик субъектлари 9 ойда қанча солиқ тўлагани айтилди
18:19 / 21.09.2024
Тадбиркордан ягона рўйхатга киритилмаган ҳисоботни талаб қилиш жаримага сабаб бўлади
14:40 / 09.09.2024