Жамият | 19:39 / 10.04.2017
16632
2 дақиқада ўқилади

Президент қабулхонасига Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш масаласи бўйича шикоятлар тушди 

Ўзбекистон Президенти виртуал қабулхонаси ва девони, ҳукумат ва ягона порталга 1 апрель ҳолатига кўра ИИВ Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш Бошқармаси бўлимлари бўйича 25 мингдан ортиқ мурожаатлар келиб тушди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Улардан 24 мингтаси кўриб чиқилди ҳамда тегишли қарорлар қабул қилинди. 800дан кўпроғи айни дамда кўриб чиқилмоқда. Фуқаролар мурожаати таҳлили аҳоли ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича ишларни кучайтириш лозимлигини кўрсатиб берди.

Қайд этилишича, Президент фармони билан ўтган йилнинг декабрида 179 нафар инсон Ўзбекистон фуқаролигини олган бўлса, жорий йилнинг февраль ойида бундай кишилар сони 94 нафарни ташкил этган.

Ўзбекистон ИИВ Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш Бошқармаси бошлиғи полковник Б.Шорихсиевнинг сўзларига кўра, аксарият муаммолар чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига мурожаат қилаётган киши тўла бўлмаган ҳужжатлар тўпламини тақдим этса юзага келади. Муддатлар, давлат божлари ва тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхати mvd.uz сайтининг «давлат хизматлари» – «паспорт-виза фаолияти» бўлимида тақдим этилган.

Мавзуга оид