Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари қошида фаол ишбилармонлар орасидан обрў-эътиборга эга тадбиркорлардан иборат жамоатчилик кенгашларини тузиш, республикада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, тадбиркорлик субъектлари ҳамда чет эллик инвесторларнинг йўлига тўсиқ ва ғов бўлаётган муаммоларни бартараф этиш, шунингдек, тадбиркорлар мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини ошириш мақсадида ҳужжат лойиҳаси эълон қилинди.
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳамда ҳар бир туман ва шаҳарлардаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари қошида фаол ишбилармонлар орасидан обрў-эътиборга эга тадбиркорлардан иборат жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.
Қуйидагилар Тадбиркорлар кенгашининг асосий вазифалари этиб белгиланади:
тадбиркор ҳамда чет эллик инвесторларнинг йўлига тўсиқ ва ғов бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва Тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш Агентлигига тақдим этиш;
ҳудудларда мавжуд имкониятлар ва талаблардан келиб чиқиб, тадбиркорлик йўналишларини ривожлантириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, соҳага алоқадор бўлган ислоҳотларни тадбиркорларга етказиш;
тадбиркорларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва иқтисодий кўникмаларини шакллантириш бўйича Тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш Агентлиги, жамоатчилик кенгашлари ва бошқа тегишли ташкилотлар билан тизимли алоқаларни йўлга қўйиш.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари:
Бош вазирнинг қабулхоналари, Савдо-саноат палатасининг Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари билан биргаликда жойлардаги тадбиркорлар иштирокида йиғилишлар ўтказилишини ҳамда фаол ишбилармонлар ва обрў-эътиборга эга тадбиркорлардан Тадбиркорлар кенгаши аъзолари ва раисини сайлаб олинишини;
мазкур йиғилишлар қарорлари билан қуйидагиларни назарда тутувчи Тадбиркорлар кенгаши иш регламенти тасдиқлашини таъминлайди.
Тадбиркорлар кенгаши иш регламентида қуйидаги масалалар назарда тутилади:
















