Жаҳон | 19:25 / 10.04.2017
5965
2 дақиқада ўқилади

Украина Миллий банки раҳбари истеъфога кетишга қарор қилди

Украина Миллий банки раҳбари Валерия Гонтарева жорий йилнинг 10 майидан истеъфога кетиши ҳақида ариза берди. Аввалроқ у ўз лавозимини тарк этиши мумкинлиги бир неча маротаба айтилганди. Бу ҳақдаги хабар Украина Миллий банки сайтида жойлаштирилди.

"Ваъда қилганимдек, лавозимимдан бўшашим ҳақида бир ой олдинроқ хабар бермоқдаман", деб айтди Гонтарева. Унинг айтишича, "унинг миссияси якунланди": "мамлакат эгилувчан валюта курсига ўтди", "инфляцион таргетлашнинг янги монетар сиёсати бошланди", шунингдек банк тизими тўловга қодир бўлмаган банклардан тозаланди ва Гонтареванинг таъкидлашича, "кучли замонавий ташкилотга" айланган миллий банк қайта шакллантирилди.  

Украина бош банкирининг таъкидлашича, у Украина президентига "ўзининг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган" бир неча номзодни таклиф қилди. 

Гонтарева ўзининг истеъфога кетишига бағишланган матбуот-анжуманда агар Украина Олий радаси унинг кетиши масаласи бўйича овоз берса, эртароқ ҳам ўз лавозимидан кетиши мумкинлигини истисно қилмади. 

Унинг айтишича, Халқаро валюта жамғармаси унинг истеъфосидан хабардор қилинган. "Улар бундан жуда ҳам бахтиёрлар деб айта олмайман", деб айтди Гонтарева.

Мавзуга оид