Жамият | 19:45 / 11.04.2017
8289
1 дақиқада ўқилади
Баҳоси 7 ярим миллион сўмдан ортиқ тилла тақинчоқларни ўмарган шахс қўлга олинди
2017 йил 6 апрель куни Пешку туман ИИБга Ўғлон МФЙ, Хайрохайре қишлоғида яшовчи, 1980 йилда туғилган фуқаро Н.И. ариза орқали мурожаат қилди, деб хабар бермоқда Бухоро ИИБ.
У 6 апрель кунига ўтар кечаси номаълум шахс яшаш уйига дераза орқали ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасидан жами баҳоси 7.620.000 сўмлик 4 хил турдаги аёллар тилла тақинчоқларини ўғирлаб кетганлигини билдирган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни, шу манзилда яшовчи, 1993 йилда туғилган муқаддам судланган, “Ахтамбобо” фермер хўжалиги ишчиси Адизов Раҳмиддин Аҳадович содир қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Р.Адизовга нисбатан ЖКнинг тегишли моддасига асосан жиноят иши қўзғатилган.